[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

18.04.2025. Бухоро туманидаги Зарманоқ маҳалласида жойлашган 9204-сонли ҳарбий қисмда “Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақаси бўлиб ўтди. Тадбир касаба уюшмалари ва ҳарбий қисм ҳамкорлигида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг ҳарбий хизматга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Мусобақада вилоятнинг шаҳар ва туманларидан келган жамоалар иштирок этди. Ушбу ташаббус ёшларни жисмонан соғлом ва маънан етук қилиб тарбиялаш, шунингдек уларни ҳарбий касбга ва олий ҳарбий таълим муассасаларига йўналтиришга қаратилган.

Тадбирда вилоят касаба уюшмалари кенгаши раисининг ёшлар ишлари бўйича маслаҳатчиси Д. Жўраев иштирок этиб, касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан барча иштирокчиларни табриклади. У ўз сўзида ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар, уларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш ва жисмоний фаолликни тарғиб этиш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.

Мусобақа якунида ғолиб ва фахрли ўринларни эгаллаган жамоаларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.