21.04.2025. “Dehqonobod kaliy zavodi” АЖ касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Тадбирда “Dehqonobod kaliy zavodi” АЖ бошқаруви раиси Т. Зарипов, Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Н. Алимджанова, раис ўринбосари И. Исоқов, корхона касаба уюшмаси раиси Н. Кўчкинов ҳамда ишлаб чиқариш цехларидан сайланган делегатлар иштирок этдилар.
Конференцияда 2020–2025 йиллар давридаги фаолият юзасидан иш берувчи, касаба уюшмаси қўмитаси раиси ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари тингланди. Делегатлар томонидан касаба уюшмаси қўмитасининг ҳисобот давридаги фаолияти “қониқарли” деб баҳоланди ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тасдиқланди.
Кун тартибида ташкилий масала ҳам кўрилди. Яширин овоз бериш йўли билан, муқобиллик асосида, “Dehqonobod kaliy zavodi” АЖ бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси лавозимига кўпчилик овоз билан Сафаров Одил Чориевич сайланди. Шунингдек, қўмитанинг янги таркиби, тафтиш комиссияси ҳамда юқори ташкилот органларига делегатлар сайланди.
Тадбир давомида сўзга чиққанлар Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллигини муносиб нишонлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот бердилар.
Делегатлар томонидан билдирилган таклифлар асосида келгусидаги фаолият учун устувор вазифалар белгилаб олинди.
Шавкат Тоиров
Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши