[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

21.04.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан Нукус шаҳридаги 1-сон политехникумда маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бирлашган қўмитаси тизимида ташкил этилди.

“Ўзбекистон — умумий уйимиз” шиори остида ўтган тадбирнинг асосий мақсади — юртимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва элат вакиллари ўртасида дўстлик, бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлод онгида Ватанга муҳаббат, тинчлик ва бирдамлик ғояларини сингдиришдан иборат эди.

Тантанали тадбир доирасида турли миллат вакиллари тайёрлаган миллий либослар кўргазмаси иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Шунингдек, ёшлар ижросидаги миллий қўшиқ ва рақслар, халқ ўйинлари юртимиздаги маданий хилма-хиллик ва кўп миллатли халқнинг бир оиладек ҳаёт кечираётганини яна бир бор намоён этди.

Тадбир иштирокчилари — ёшлар, устозлар ва меҳмонлар нафақат эстетик завқ олдилар, балки мамлакатимизда амалга оширилаётган бағрикенглик сиёсати ва миллатлар ўртасидаги дўстона муносабатлар ҳақида янада чуқурроқ маълумотларга эга бўлдилар.

Бундай тадбирлар ёшлар қалбида ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат ва ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.