21.04.2025. Касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ҳамда Ўзбекистонда ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси “Оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш куни” деб белгилангани муносабати билан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг!” лойиҳаси доирасида навбатдаги саёҳат ташкил этилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши раиси Сухроб Рафиқов бошчилигидаги жамоа ушбу лойиҳа доирасида Навоий вилоятида жойлашган “Нурота” зиёратгоҳига саёҳат уюштирди.
Мазкур ташаббус ишчи-ходимларнинг дам олишини мазмунли ташкил этиш, ички туризмни ривожлантириш, меҳнат жамоалари ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қаратилган. Саёҳат давомида иштирокчилар “Нурота” зиёратгоҳи билан яқиндан танишдилар ҳамда фаол ва мароқли дам олишди.