[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

23.04.2025. Айни кунларда мамлакатимиз темир йўл тизимининг турли ҳудудларида  республикамиз иқтисодиёти, халқимиз фаровонлиги учун муҳим бўлган катта лойиҳалар асосида янги йўлларни қуриш, мавжудларини электрлаштириш каби ишлар амалга оширишмоқда. 196 километрлик “Мискин – Нукус” темир йўл линиясини электрлаштириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ана шундай лойиҳалардан биридир.

Бугунги кунда минглаб темирйўлчилар иқлим мураккабликларига қарамай  ушбу йўналишдаги пўлат изларни электрлаштириш ва юқори тезликда ҳаракатланадиган поездларга мослаштириш ишларини самарали амалга оширимоқдалар. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан мазкур участка ҳудудларида меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг ижтимоий ҳолати, меҳнат муҳофазасига алоҳида эътибор қаратилгани ҳолда мураккаб иқлим ва ҳудуд шароитига эга масканларда ишловчилар учун муносиб ва қулай меҳнат шароитлари яратилмоқда.

Мазкур йўналишлардаги ишларда албатта Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Хусусан, куни кеча Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан “Мискин – Нукус” темир йўл линиясини электрлаштириш лойиҳаси доирасидаги қурилиш объектларида ишлаётган ишчиларнинг меҳнат, дам олиш, овқатланиш шароитлари, улар меҳнатини муҳофаза қилиш учун кўрилган чора-тадбирлар, шу жумладан, ишчиларнинг махсус кийим-бош, пойабзал ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлик даражаси ўрганилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Мазкр ўрганишлар доираисда Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан, шунингдек, темир йўл тизимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, “Мискин – Нукус” темир йўл линиясини электрлаштириш лойиҳаси бажарилишида ўзининг намунали меҳнатлари, ташаббускорлиги ва ташкилотчилиги билан касаба уюшма аъзоларига ўрнак бўлиб келаётган, жамоат ишларида фаол иштирок этаётган бир гуруҳ соҳа фидоийлари моддий ва маънавий рағбатлантирилди. Жумладан, “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” филиалининг 15 нафар, “1-сон энергомонтаж поезди” масъулияти чекланган жамиятининг 85 нафар, жами 100 нафар ходимга тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан пул мукофотлари топширилди.

Бу каби эъзгу ишлар бошқа ҳудудларда ҳам давом эттирилади. 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати