24.04.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик юбилейи муносабати билан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши ташаббуси билан корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ишчи-ходимлар ўртасида шахмат бўйича “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги” мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.
Тадбирнинг очилиш маросимида вилоят кенгаши раиси Суҳроб Рафиков иштирок этиб, юртимизда шахмат спорт турини оммавийлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ҳамда касаба уюшмаларининг ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатлари ҳақида тўхталиб ўтди.
Мусобақанинг вилоят босқичида шаҳар ва туман босқичларида ғолиб чиққан 40 нафар иштирокчи — 18 нафар аёл ва 22 нафар эркак — ўзаро беллашдилар. Қизғин ва муросасиз ўтган беллашувлар натижасида ғолиблар қуйидагича аниқланди:
Аёллар ўртасида:
-
1-ўрин — Усарова Шоиста (Пайариқ тумани)
-
2-ўрин — Ибратова Мухайё (Қўшработ тумани)
-
3-ўрин — Назарова Камила (Самарқанд шаҳри)
Эркаклар ўртасида:
-
1-ўрин — Қурбонов Тўлқин (Нарпай тумани)
-
2-ўрин — Мусаев Фарход (Булунғур тумани)
-
3-ўрин — Рўзиев Алижон (Каттақўрғон тумани)
Ғолиблар касаба уюшмалари томонидан эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирланди.
Шунингдек, мусобақада аёллар ўртасида 1 ва 2-ўрин, эркаклар ўртасида эса 1 ва 2-ўринни қўлга киритган 4 нафар иштирокчи жорий йилнинг 28–30 апрель кунлари бўлиб ўтадиган республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.