28.04.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ҳамда мамлакатимизда ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси “Оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш куни” деб белгилангани муносабати билан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг!” лойиҳаси доирасида навбатдаги саёҳат ташкил этилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилояти кенгаши раиси Рустамбек Турсунмурадов бошчилигидаги жамоа лойиҳа доирасида Жиззах вилоятида жойлашган “Хўжамушкент” зиёратгоҳига саёҳат уюштиришди.
Мазкур ташаббус ишчи-ходимларнинг мазмунли дам олишини таъминлаш, ички туризмни ривожлантириш, меҳнат жамоалари ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қаратилган. Саёҳат давомида иштирокчилар “Хўжамушкент” зиёратгоҳи билан яқиндан танишдилар ва у ердан бир олам таассуротлар билан қайтишди.