[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

28.04.2025. Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Хоразм вилояти бўйича масъул ташкилотчиси томонидан, Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан, “Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси ҳафталиги” доирасида “Заковат” ўйинлари ташкил қилинди. Унда тармоқ шаҳар-туман кенгашлари ва Урганч давлат университети, Урганч давлат педагогика институти вакилларидан иборат 15 та жамоа ўзаро куч синашди.

— Таълим — бу сўнгсиз фаолият, у доимий янгиланиш ва ривожланишга эҳтиёж сезади. Бунда “Заковат” ўйинларининг ҳиссаси катта. Юртимизда кейинги йилларда бу туркум ўйинлар ривожланаётгани барча соҳа вакилларини, айниқса ёшларни теран фикрлашга ундамоқда, интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда, — деди Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Хоразм вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Муяссар Раҳимова. — Ушбу ўйинларни ўқитувчилар орасида ташкил қилишдан мақсадимиз — уларни замон билан ҳамнафасликка ундаш, билимларини ривожлантириш ва рағбатлантиришдир.

Тафаккур синовлари натижаларига кўра, Гурлан тумани “Жайҳун” жамоаси биринчи, Урганч давлат университети “Беруний” жамоаси иккинчи, Урганч давлат педагогика институти “Педагог” жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди. Ғолиблар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Фаол иштирокчилар муносиб рағбатлантирилди.