[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

29.04.2025. Бандихон тумани “Бирдамлик” маҳаласида яшовчи Худойназаров Азамат Файзуллаевич Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти кенгашига иш берувчининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб мурожаат қилди. У ўз вазифасига ишга тиклаш, мажбурий бекор юрган вақтлари учун ойлик иш ҳақлари ва маънавий зарарларни ундириш ҳамда дарс соатлари билан таъминлашни сўради. Мурожаат меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан жойида ўрганилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, А.Худойназаров 2019 йил 2 ноябрдан Қизириқ туманидаги 55-сонли умумий ўрта таълим мактабига (ҳозирги Бандихон туманидаги 10-сонли мактаб) бошланғич таълим ўқитувчиси этиб ишга қабул қилинган.

2024–2025 ўқув йили учун 2024 йил 30 августдаги метод бирлашма йиғилишида унга умумий ҳисобда 19 соат дарс соати ажратилган эди. Аммо метод бирлашма аъзолари рози бўлмаган деб иш берувчи уни дарс соатлари билан таъминламади ва меҳнат шартномасини 2024 йил 15 ноябрдан бекор қилди.

Иш берувчининг ҳаракатларида қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди:

  • Меҳнат кодексининг 312-моддаси ва умумтаълим муассасаларида тарификация рўйхатини шакллантириш тартиби талаблари бузилган.

  • Мактаб касаба уюшмаси қўмитаси қарорини қабул қилишда Меҳнат кодексининг 164-моддаси ва касаба уюшмалари Федерациясининг қоидалари бузилган.

  • Меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёнида 312, 313 ва 314-моддаларга риоя қилинмаган.

Иш берувчининг ноқонуний хатти-ҳаракати туфайли А.Худойназаровнинг ишчанлик обрўйига путур етказилган ва маънавий зарар етказилган.

А.Худойназаров ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Қумқўрғон туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилди. 2025 йил 25 февралда суд қарори билан:

  • Иш берувчининг буйруғи бекор қилинди.

  • А.Худойназаров ўз вазифасига тикланди.

  • Унга 33 440 226 сўм ойлик иш ҳақи ва 5 573 371 сўм маънавий зарар (жами 39 014 226 сўм) ундириб берилди.

  • Иш берувчига 19 соатлик дарс юкламаси билан таъминлаш мажбурияти юклатилди.

Зариф Холов

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори