[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

29.04.2025. Меҳнат кодексининг 232-моддасига биноан йиллик меҳнат таътилинидан чақириб олишга таътилнинг исталган вақтида фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Бундай ҳолда, таътилнинг фойдаланилмаган қисми ходимга ўша иш йилининг бошқа вақтида берилиши керак.

Ходимнинг розилигисиз таътилдан чақириб олишни меҳнат шартномасига ёки ички ҳужжатларга киритиш мумкинми?

Йўқ, бу мумкин эмас.

Ходим иш берувчидан уни таътилдан чақириб олишни талаб қилишга ҳақлими?

Ходим иш берувчидан унга берилган таътилни тўхтатиб туриш орқали уни таътилдан чақириб олишни талаб қилишга ҳақли эмас.

Кимни таътилдан чақириб бўлмайди?

Меҳнат кодексининг 232-моддаси 2-қисмига биноан, 18 ёшга тўлмаган ходимларни, ҳомиладор аёлларни, ўта хавфли ва ўта оғир ишларида ишлайдиган ходимларни йиллик меҳнат таътилинидан чақириб олишга йўл қўйилмайди.

Иш таътилинидан чақириб олиш қандай расмийлаштирилади?

Ходим таътилдан чақириб олишга розилиги тўғрисида алоҳида ариза ёзиши мумкин, шунингдек ўз розилигини бевосита иш берувчининг буйруғига имзо қўйиб ва сана кўрсатиб тасдиқлаши мумкин.

Ходимни неча кундан кейин таътилдан чақириб олиш мумкин?

Ходим рози бўлса, уни таътилга чиққан куннинг ўзидаёқ чақириб олиш мумкин. Йиллик меҳнат таътилинидан чиқишга таътилнинг исталган вақтида фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Яъни, 14 ёки 21 календар кундан кейин чақириш шарт деган талаб йўқ.

Агар ходим таътилдан чақирилса, таътил тўлови қайтариладими?

“Йиллик меҳнат таътилинида қолган ўртача иш ҳақи миқдорини белгилаш тартиби тўғрисида”ги йўриқноманинг 21-бандига биноан, ходим таътилдан чақириб олинганда ва таътилнинг қолган қисми бошқа даврга ўтказилганда, бажарилган иш учун ўтказилган таътил кунларига ёки ишлаган вақтга тўғри келадиган ўртача иш ҳақи миқдори ойлик иш ҳақи ҳисобварағига тўланади.

Таътилдан чақирилганда таътилнинг фойдаланилмаган қисмини пул компенсациясига алмаштириш мумкинми?

Ҳа, мумкин. Бундай ҳолда, Меҳнат кодексининг 234-моддаси талабларига риоя қилиш керак.

Ходимни ижтимоий таътилдан ёки иш ҳақи сақланмайдиган таътилдан чақириб олиш мумкинми?

Ходимни таътилдан чақириб олиш қоидалари йиллик асосий, қўшимча ёки йиллик узайтирилган таътилларга қўлланилади. Таътилдан чақириб олиш қоидалари ижтимоий таътилга, шу жумладан иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга ва иш ҳақи сақланмайдиган таътилга тааллуқли эмас.

Г.Рзаева