[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

01.05.2025. 2025 йил 1 май куни Жиззах шаҳридаги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят Кенгаши мажлислар залида 28 апрель — Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни муносабати билан “Меҳнат муҳофазасининг янги босқичи: иш жойида сунъий интеллект ва рақамлаштиришнинг роли” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Давра суҳбати форматда ташкил этилган ушбу тадбирда:

  • Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари, Меҳнат инспекцияси бошлиғи Қ. Қирғизалиев,

  • Федерациянинг Назорат-тафтиш комиссияси раис ўринбосари А. Исаков,

  • Жиззах вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси,

  • Жиззах вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул ходимлари,

  • йирик корхоналар раҳбарлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар,

  • ҳамда ижтимоий ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги рақамли ечимлар, сунъий интеллект имкониятлари, иш жойларида хавфсиз меҳнат муҳитини яратишдаги янги ёндашувлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2017 йил 20 ноябрдаги №8-108 “с” сонли қарорига асосан ташкил этилган “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назорати” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари комиссия хулосасига кўра 1-, 2-, ва 3-даражали дипломлар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шу муносабат билан вилоятнинг 12 та тумани ва 1 та шаҳридаги ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” доирасида тематик тадбирлар ўтказилди.