[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

06.05.2025. 6 май куни Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Тошкент вилояти кенгаши Фахрийлар кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Фахрийлар кенгаши раиси А. Миржалилов, ушбу тармоқ касаба уюшмасининг Республика кенгаши раиси ўринбосари А. Юлдашев, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Тошкент вилояти кенгаши раиси С. Файзиева, тармоқ касаба уюшмалари вилоят кенгашлари ва бирлашган қўмиталар раислари, масъул ташкилотчилар ҳамда Тошкент вилояти кенгаши Фахрийлар кенгаши аъзолари иштирок этди.

Йиғилишда Фахрийлар кенгашининг бугунги фаолияти, амалга оширилаётган ишлар, тизимда фаолият юритиб пенсияга чиққан фахрийлар ҳолидан хабар олиш, уларни ижтимоий-иқтисодий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар ва топшириқлар берилиб, келгусида амалга ошириладиган ишлар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.