06.05.2025. 9 май — Хотира ва қадрлаш куни арафасида, касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан Сирдарё вилояти касаба уюшмалари Кенгаши раиси Р. Турсунмурадов ҳамроҳлигида касаба уюшмалари фахрийларидан бир гуруҳи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 100 ёшдан ошган Ўскан ота Ходжамановнинг хонадонига ташриф буюришди.
Отахон Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги билан табрикланди. Фахрийга самимий тилаклар билдирилиб, эсдалик совғалари топширилди.
Бу ташриф нафақат қадрлаш ва эътироф ифодаси, балки ёш авлод учун ўрнак бўладиган маънавий тарбия манбаи ҳам бўлди.