[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

06.05.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги доирасида ўтказилаётган “Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Навоий вилоят Кенгаши ҳафталиги” ҳамда 12 май – Халқаро “Ҳамширалар куни” муносабати билан Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмасида “Касбим – фахрим менинг” мавзусидаги байрам тадбири ўтказилди.

Иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.Аҳмедов, касаба уюшмаси қўмитаси раиси А.Жумаев ишчи-ходимлар ва касаба уюшмаси фаолларига мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, касаба уюшмаларининг меҳнаткашлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш борасидаги фаолияти тўғрисидаги маълумотларни етказдилар.

Тадбир давомида тиббиёт соҳасида самарали меҳнат қилиб келаётган фаол ҳамширалар касаба уюшмаси қўмитасининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати