[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

06.05.2025. Ўзбекистон Фанлар академияси Бирлашган касаба уюшмаси ташаббуси билан, касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ҳамда «Ўзбекистонда ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси — оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш куни» шиори остида юртимиз бўйлаб қатор маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институти раҳбарияти ҳамда бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси томонидан институт ходимлари ўртасида “Спорт — соғлиқ гарови!” шиори остида катта спорт-соғломлаштириш тадбири уюштирилди.

Тадбир Паркент туманида жойлашган, институт тасарруфидаги Янгибозор магнитометрик станцияси ҳудудида, табиат бағрида ўтказилди. Мақсад — жамоада соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ишчи-ходимларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, жамоада ўзаро дўстлик ва аҳилликни мустаҳкамлашдан иборат эди.

Тадбир доирасида бир қатор спорт мусобақалари ва оммавий ўйинлар ташкил этилди. Барча иштирокчилар фаоллик билан қатнашишди. Ғолиблар ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Тадбир якунлангач, институт раҳбарияти томонидан барча иштирокчилар учун дастурхон ёзилди. Яқин ҳамкорлик ва самимий муҳитда ўтган мазкур тадбир ходимлар учун нафақат соғломлаштирувчи, балки бирлаштирувчи ва руҳлантирувчи маънавий фойдали ҳаёт сабоқларидан бири бўлди.

Ш. Жўраев

Ўзбекистон Фанлар академияси Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси