[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

07.05.2025. Ҳар йили мамлакатимизда 9-май – Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланади. Байрам муносабати билан уруш фахрийларининг хонадонларига борилиб, ҳолидан хабар олинади, совға-саломлар топширилади.

Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамда касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши тирик афсонаси, 105 ёшли Усмонжон ота Раҳимов ҳолидан хабар олинди. Отахоннинг соғлиги тиббиёт ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилди. Керакли дори-дармонлар ва байрам совғалари топширилди.

– Ҳеч қачон уруш бўлмасин, – деди Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Усмонжон ота Раҳимов. – Мана неча йилдирки, ўша мудҳиш кунларни эслайман. Қанчадан-қанча дўстларим қурбон бўлди.

Берлингача етиб бориб омон қолган Усмонжон ота Раҳимов босқинчиларга қарши олиб борилган аёвсиз жанглар, душман ўқи ва ҳийла-найрангларини бардош бериб, ғалаба қозонган халқимиз хусусида сўзлаб берди.

Бугунги тинч-осуда ҳаёт, давлатимиз раҳбарининг халқпарвар сиёсати яхши ниятлар билан қилинган дуолар орқали эътироф этилди.

Иккинчи жаҳон урушида қон кечиб, тинчлик учун курашган ва урушдан кейин юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшган Иккинчи жаҳон уруши тирик афсонасига узоқ умр, мустаҳкам соғлик тилаб қолинди.

Бундай тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши