[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

08.05.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2025 йилдаги “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” дастури ҳамда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги, шунингдек 12 май — “Халқаро ҳамширалар куни” муносабати билан тиббиёт муассасаларида узоқ йиллар давомида самарали фаолият юритиб, жамоа ҳурматига сазовор бўлган 64 нафар ҳамширага бепул санаторий йўлланмалари ажратилди.

Ҳамширалар “Умид гулшани” ва “Кўхинур” санаторийларида кутиб олинади. Улар учун мароқли дам олиш ва соғломлашишга қаратилган барча шарт-шароитлар яратилди. Тадбирлар доирасида санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари, сиёсатшунослар ва олимлар билан учрашувлар ҳамда республикамиз мустақиллик йилларида эришган ютуқлари ҳақида давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Шунингдек, спорт мусобақалари, тарихий қадамжолар ва диққатга сазовор жойларга ташрифлар ҳам ташкил этилди.