08.05.2025. Касаба уюшмалари тизимида узоқ йиллар давомида раҳбарлик қилган Эсон Ражабов хотирасига бағишлаб, вилоятимиз корхона, ташкилот ва муассасаларида меҳнат қилаётган ходимларни спортнинг оммавий турларига қизиқишини янада кучайтириш, шунингдек, мини футболни оммавийлаштириш мақсадида 2025 йил 7 май куни Қарши шаҳридаги Спорт мажмуасида мусобақа ташкил этилди.
Тадбир Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қашқадарё вилояти Кенгаши томонидан уюштирилди. Мусобақада жами 80 нафар иштирокчи қатнашди. Қуйидаги жамоалар беллашдилар:
-
Қарши шаҳридаги 8-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси — Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси вилоят Кенгаши номидан;
-
Республика тез тиббий ёрдам маркази Қашқадарё филиали жамоаси — соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Қашқадарё вилояти Кенгаши томонидан;
-
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси жамоаси — давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси вилоят Кенгаши томонидан;
-
“Ўзагроинспекция” жамоаси — агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Қашқадарё вилояти масъул ташкилотчиси номидан;
-
Деҳқонобод калий заводи жамоаси;
-
“Индорама агро” ХИИ жамоаси — тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш ходимлари вилоят бирлашган Қўмитаси номидан;
-
“Шўртангазкимё мажмуаси” жамоаси — энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Қашқадарё вилояти Кенгаши номидан;
-
“Қашқадарё Автойўл” жамоаси — транспорт, йўл ва қурилиш ходимлари касаба уюшмаси Қашқадарё вилояти Кенгаши номидан;
-
Қарши халқаро аэропорти жамоаси;
-
Ёшлар ишлари агентлигининг Чироқчи тумани бўлими жамоаси — маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Қашқадарё вилоят бирлашган Қўмитаси номидан.
Мусобақа натижаларига кўра:
-
1-ўрин — “Шўртангазкимё мажмуаси” жамоаси,
-
2-ўрин — Ёшлар ишлари агентлиги Чироқчи тумани жамоаси,
-
3-ўрин — “Индорама агро” ХИИ жамоаси.
Ғолиб жамоалар Қашқадарё вилояти Кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси матбуот хизмати