[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

11.05.2025. Сирдарё вилоятида Ўзбекистон касаба уюшмалари харакатининг 120 йиллиги муносабати билан ташкил этилган “Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси хафталиги” доирасида 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган спартакиада бўлиб ўтди.

Унда вилоятдаги соғлиқни сақлаш муассасаларида меҳнат қилаётган тиббиёт ходимлари спортнинг мини-футбол, стол тенниси ва шахмат турлари бўйича куч синашдилар.

Мусобақалар якунига кўра 1-ўрин Гулистон тиббиёт кластери жамоасига, 2-ўрин Боёвут тумани тиббиёт бирлашмаси жамоасига, 3-ўрин эса Ширин шахар тиббиёт бирлашмаси жамоасига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати