[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

16.05.2025. “Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги”, 12 май – “Ҳалқаро ҳамширалар куни” ҳамда “Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ҳафталиги” муносабати билан вилоятимизда ўтказилган “Ҳамшира–2025” кўрик-танлови ғолиблари ва фаол ҳамширалардан иборат 50 нафар ҳамшира Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйлаб тўрт кунлик туристик саёҳатга юборилди.

Ҳамшираларимизнинг мазмунли дам олишлари учун барча қулай шарт-шароитлар яратиб берилди. Шу билан бирга, уларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари мақсадида Тошкент шаҳридаги Миллий театр томошаси, турли кўнгилочар маданий тадбирлар, Тошкент шаҳри ва вилоятидаги диққатга сазовор жойлар, жумладан, Ғалаба боғи, “Magic City”, Тошкент вилоятидаги “Orient Village” ва “Пирамида” дам олиш масканларига ташрифлар ташкил этилди.

Дам олиш жараёнида ҳамшираларимиз учун Ўзбекистоннинг таниқли хонандалари — Дилдора Ниёзова, Ойбек ва Нигора, Хосила Раҳимова, Азиза Қобилова, Дилноза Ҳакимова, Шоҳруххон ва Улуғбек Раҳматуллаевлар томонидан гўзал куй-қўшиқлар ижро этилди.