20.05.2025. Бугун Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Тўрақўрғон тумани ташкилотининг Х конференцияси бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Алишер Жавҳаров ҳамда туман фермерлар кенгаши раиси Ойбек Ҳошимов иштирок этди.
Конференция давомида туман кенгашининг охирги беш йиллик фаолияти ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари тингланиб, қониқарли деб баҳоланди.
Туман кенгаши раиси сайлови Устав талабларига мувофиқ ёпиқ — яширин овоз бериш йўли билан ўтказилди. Сайлов натижасига кўра Ақида Ғойиббоева янадан раисликка сайланди. Шунингдек, туман кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзолари ҳамда Наманган вилояти конференциясига делегатлар сайланди.
Йиғилиш якунида бир гуруҳ фаол касаба уюшмаси аъзолари туман кенгашининг ташаккурномаси, фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.