20.05.2025. Бугун Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Қамаши туман ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Қашқадарё вилоят кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири К. Атабаев, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Б. Хўжаяров ҳамда “Бозор ўғли Абди” фермер хўжалиги раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони А. Бозоров иштирок этди.
Йиғилишда 50 нафар делегатдан 45 нафари қатнашди. Конференция доирасида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Қамаши туман кенгаши раиси лавозимига сайлов ўтказилди. Сайлов натижаларига кўра, Нортожи Қосимов навбатдаги муддатга кенгаш раиси этиб сайланди.