[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

20.05.2025. 2025 йил 16 май куни Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Янгиер шаҳар бўлинмасининг I ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Конференция ишида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Бедилов Равшан Мелсович, Республика кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси А. Мамарасулов ҳамда вилоят кенгаши раисининг ўринбосари Баҳодир Ҳамиджанов иштирок этди.

Конференцияда шаҳар бўлинмаси кенгашининг 2020 йил июль ойидан 2025 йил май ойигача бўлган фаолияти ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Яширин овоз бериш ва муқобиллик асосида ўтказилган сайлов натижасига кўра, У. Алланазаров шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси этиб сайланди.

Шунингдек, шаҳар бўлинмаси кенгаши таркиби аъзолари ва тафтиш комиссияси аъзолари сайланди. Вилоят конференциясига икки нафар делегат сайланди.