[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

21.05.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят кенгаши, Навоий вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Навоий вилояти спорт бошқармаси ҳамкорлигида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида “Соғлом танда — сифатли таълим” шиори остида “Касаба уюшмаси кубоги” мусобақаларининг вилоят босқичига старт берилди. Беллашувлар волейбол, шахмат, шашка, стол тенниси ва мини-футбол спорт турлари бўйича ташкил этилди.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят кенгаши раиси Назира Тоғаева ҳамда вилоят кенгаши раиси ўринбосари Нормурод Исоқов сўзга чиқиб, иштирокчиларга омад тилади ва мусобақани очиқ деб эълон қилди. Шунингдек, расмий қуръа ташлаш маросими ўтказилиб, беллашувларга старт берилди.

Беллашувларда нафақат эркаклар, балки аёллар жамоалари ҳам фаол иштирок этди. Мусобақаларда умумтаълим мактабларининг 319 нафар ўқитувчиси қатнашмоқда. Бу эса жойларда жисмоний тарбия ва спортнинг оммалашиб бораётганидан далолат беради.

— Вилоят босқичи қизғин ва муросасиз ўтмоқда. Айниқса, хотин-қизлар ўртасидаги волейбол беллашувлари кўтаринки руҳда ва таассуротларга бой бўлмоқда, — деди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят кенгаши раиси Назира Тоғаева.

Мусобақаларни ўтказишдан асосий мақсад — ўқитувчиларнинг жисмоний фаоллигини ошириш ҳамда таълим муассасалари ходимларини спортга кенг жалб қилишдир.

Спорт турлари бўйича ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва спорт формалари тўплами билан тақдирланди. Барча спорт турлари бўйича энг кўп очко жамғарган Хатирчи тумани жамоаси “Касаба уюшмалари кубоги” ҳамда 30 миллион сўм пул мукофотига сазовор бўлди.

Мусобақалар натижалари:

Мини-футбол (эркаклар):
1-ўрин — Хатирчи тумани
2-ўрин — Навбаҳор тумани
3-ўрин — Нурота тумани

Волейбол (эркаклар):
1-ўрин — Қизилтепа тумани
2-ўрин — Зарафшон шаҳри
3-ўрин — Томди тумани

Волейбол (аёллар):
1-ўрин — Хатирчи тумани
2-ўрин — Навоий шаҳри
3-ўрин — Навбаҳор тумани

Стол тенниси (эркаклар):
1-ўрин — Муҳаммадиев Достон (Кармана тумани)
2-ўрин — Боймуродов Бахтиёр (Қизилтепа тумани)
3-ўрин — Эшмуродов Шаҳриёр (Навоий шаҳри)

Стол тенниси (аёллар):
1-ўрин — Рўзиқулова Дилноза (Навбаҳор тумани)
2-ўрин — Нуралиева Наргиза (Томди тумани)
3-ўрин — Раҳматова Шахло (Навоий шаҳри)

Шахмат (эркаклар):
1-ўрин — Ахтамов Шӯҳрат (Навбаҳор тумани)
2-ўрин — Абдураҳмонов Бекзод (Хатирчи тумани)
3-ўрин — Саидов Эркин (Қизилтепа тумани)

Шахмат (аёллар):
1-ўрин — Бобонорова Ёқутхон (Хатирчи тумани)
2-ўрин — Раджабова Шалола (Қизилтепа тумани)
3-ўрин — Каримова Олима (Навбаҳор тумани)

Шашка (эркаклар):
1-ўрин — Дониёров Алишер (Хатирчи тумани)
2-ўрин — Бобоқулов Рўзимурод (Кармана тумани)
3-ўрин — Молдоберганов Ҳамид (Зарафшон шаҳри)

Шашка (аёллар):
1-ўрин — Юсупова Азиза (Хатирчи тумани)
2-ўрин — Файзиева Мухлиса (Кармана тумани)
3-ўрин — Жўраева Шахло (Қизилтепа тумани)