[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

21.05.2025. Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси томонидан махсус ҳафталик тадбирлар бошланди.

Шу муносабат билан тармоқ тизимидаги “Навоийазот” АЖ корхонаси тасарруфидаги “Офтобжон” болалар соғломлаштириш оромгоҳи ва цехларда қатор тадбирлар ўтказилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳамда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши аппарати ходимлари ва жамият мутахассислари иштирокида “Офтобжон” оромгоҳида дарахт кўчатлари экилди.

Шундан сўнг корхона ходимлари иштирокида “Ўзбекистон — умумий уйимиз” шиори остида турли миллатлар урф-одатларини ўзида акс эттирган “Миллий қадриятлар” кўрик-танлови, “Заковат” интеллектуал ўйини ва “Миллий ош” танлови ташкил этилди.

“Заковат” интеллектуал турнирида жамият мутахассисларидан иборат 5 та жамоа ўзаро беллашди. “Миллий ош” танловида эса 5 та қозонда кимёгарлар томонидан миллий таом тайёрланди.

Тадбирлар якунида фаол иштирок этган ходимлар ва оромгоҳ жамоаси бир қатор номинациялар бўйича Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллигига бағишланган ҳафталик тадбирлар давом этмоқда.

Шавкат Тоиров

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси