02.06.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ҳамда тармоқ касаба уюшмаси ҳафталиги доирасида Андижон вилоятида жойлашган “Автотеххизмат” МЧЖда “Уста–2025” кўрик-танлови ташкил этилди.
Мазкур танлов “Электр қисмларини таъмирлаш”, “Двигатель қисмларини таъмирлаш” ва “Юриш қисмларини таъмирлаш” каби 3 та йўналиш бўйича амалий ҳамда назарий босқичларда ўтказилди.
Кўрик-танлов ғолиблари ва фаол иштирокчилар тармоқ касаба уюшмаси Андижон вилояти кенгаши томонидан қимматбаҳо ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский