[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

02.06.2025. Дунёдаги энг азиз неъмат — бу фарзандларимиз ва уларнинг беғубор қалбидир. Уларга меҳр кўрсатиш, асраб-авайлаш ва баркамол қилиб вояга етказиш — ҳар биримиз учун муқаддас бурчдир.

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Сирдарё ИЭС касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан ишчи-ходимларнинг 7 ёшдан 9 ёшгача бўлган фарзандлари ўртасида “Болаларга беринг дунёни!” шиори остида анъанавий спорт эстафетаси ўтказилди.

Ушбу тадбир болажонларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, дўстлик ва жамоавийликни кучайтириш, шунингдек, уларга байрамона кайфият улашиш мақсадида ташкил этилди.