[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

02.06.2025. 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилоят кенгаши томонидан байрам тадбири ташкил этилди.

Ушбу тадбир доирасида меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари ва ногиронлиги бўлган болалар ҳолидан хабар олиниб, уларга турли хил совғалар топширилди.

Қўқон шаҳридаги 2-сонли болалар уйида ҳам масъулларнинг ташрифи болажонлар учун қувончли дамларга айланди. Касаба уюшмалари томонидан тайёрланган совғалар уларга катта хурсандчилик улашди.

Шунингдек, “Соғлом бола” номли кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ҳам касаба уюшмаларининг совғаларини қабул қилиб, мамнун бўлишди.

Фарғона вилоятидаги 39-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларига ҳам совғалар улашилиб, уларга байрамона кайфият бахш этилди.

— Касаба уюшмалари муассасамиз тарбияланувчиларига доимий равишда ғамхўрлик кўрсатиб келмоқда. Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан болаларимизни мамнун этиб, совғалар улашдилар. Бунинг учун касаба уюшмаларига миннатдорчилик билдирамиз, — дейди муассаса ходими Камолахон Эргашева.