02.06.2025. Сирдарё вилоят ахборот-кутубхона марказида Касаба уюшмаси ташаббуси билан “Фаровон оила сари” шиори остида “Китобхон оналар совғаси” номли акция тадбири бўлиб ўтди.
Акция доирасида марказда фаолият юритаётган ходимларнинг фарзандлари ўртасида қизиқарли викториналар, расмли топишмоқлар ва ўйинлар ўтказилди.
Шундан сўнг, 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан марказ ходимлари томонидан байрам дастури намойиш этилди.
Тадбир якунида болажонларга китоблар жамланмаси ҳамда Ахборот-кутубхона маркази Касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалар топширилди.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский