09.06.2025. Андижон шаҳрида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси вилоят Кенгашининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Конференция ишида Республика Кенгаши раиси А. Хакулов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилояти Кенгаши раиси А. Эгамбердиев ҳамда Республика Кенгашининг ташкилий ишлар бўлими мудири И. Камолов иштирок этдилар.
Кун тартибида қатор масалалар кўриб чиқилиб, сўнгги 5 йиллик фаолият “қониқарли” деб баҳоланди ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тасдиқланди.
Конференция якунларига кўра, тармоқнинг Андижон вилояти Кенгаши раиси лавозимига Ш. Бутаев қайта сайланди.