[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

10.06.2025. Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти ахборот-кутубхона маркази касаба уюшма қўмитаси томонидан Зомин туманида жойлашган “Zomin” болалар оромгоҳида дам олаётган болалар учун китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

Шунингдек, ёшларда китоб ўқишга бўлган қизиқишни ошириш, улар орасида китобхонлик маданиятини шакллантириш мақсадида “Заковат” интеллектуал ўйини ҳам ўтказилди. Унда “Ватанпарвар”, “Баркамол авлод” ва “Лочинлар” жамоалари фаол иштирок этди.

Ўйин якунларига кўра “Ватанпарвар” жамоаси 3-ўринни, “Лочинлар” жамоаси 2-ўринни, “Баркамол авлод” жамоаси эса фахрли 1-ўринни эгаллади.

Ғолиб жамоалар ва фаол қатнашган болалар АКМ раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан фахрий ёрлиқлар ва китоблар тўпламлари билан тақдирланди.