[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

13.06.2025. Халқаро меҳнат ташкилотининг ташаббуси билан ҳар йили 12 июнь дунё мамлакатларида Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни сифатида кенг нишонланади.

Ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан Бўстонлиқ туманидаги “Афсона” болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Ҳар жойда болалар меҳнатига барҳам беришни тезлаштирайлик!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда қуйидагилар иштирок этди:

  • Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши раиси С.Файзиева,

  • Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Ф.Файзуллаев,

  • Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм касаба уюшмалари Тошкент вилояти бирлашган қўмитаси раиси Р.Тожибоев,

  • Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси вакили А.Бердиқулов,

  • Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси меҳнат ҳуқуқи инспектори Х.Аширматов.

Тадбирни С.Файзиева очиб берди. У ўз сўзида Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида болаларни ҳар томонлама баркамол шахс этиб тарбиялаш, таълим ва соғломлаштириш учун яратилаётган шароитлар, хусусан оромгоҳларда амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Шунингдек, сўзга чиққан масъуллар болалар меҳнатини олдини олиш, уларни қўллаб-қувватлаш масалаларида касаба уюшмалари доимо тайёр эканини таъкидладилар.

Тадбирнинг бадиий қисмида болалар мусиқий чиқишлари билан иштирок этишди. Меҳмон санъаткорлар ижросидаги куй ва қўшиқлар, спортчи ёшларнинг кўргазмали чиқишлари иштирокчиларда юқори кайфият уйғотди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича мусобақалар ўтказилди. Шунингдек, “Менинг бўлажак касбим” мавзусида расм танлови ва “Янги Ўзбекистоннинг бахтли болалари” мавзусида асфалтга расм чизиш танлови ҳам ташкил этилди.

Мусобақа ва танловлар якунида ғолиблар ҳамда фахрли ўрин эгаллаган болаларга Тошкент вилояти Кенгаши томонидан эсдалик совғалари ва спорт анжомлари топширилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши