[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

13.06.2025. Наманганда меҳнат фахрийлари учун маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

2025 йил 5 июнь куни Наманган шаҳридаги “Боғи Эрам” тантаналар мажмуасида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгаши томонидан “Касаба уюшмаларининг 120 йиллиги” ҳамда 2025 йил — “Атроф муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” муносабати билан пенсия ёшидаги ходимларни рағбатлантириш ва кекса авлод меҳнатини улуғлаш мақсадида “Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун!” шиори остида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирни Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси Акмалхон Умаров очди ва олиб борди.

Тадбир иштирокчиларини тантанали тарзда А.Болтабоев, А.Насриддинов, Қ.Холбоев ва М.Қорабоев табриклаб, ўз сўзларида устоз ва мураббийларнинг ёш авлодни таълим-тарбиялашдаги улкан вазифаларига эътибор қаратдилар.

Тадбир давомида устоз ва касаба уюшма фаоли Гулбаҳор Раҳматуллаеванинг ижросидаги қўшиқлар иштирокчилар томонидан катта мамнуният билан кутиб олинди.

Тадбир якунсида 210 нафар пенсия ёшидаги ходимлар, меҳнат фахрийлари ва тадбир иштирокчиларига шаҳар бўлинмаси кенгаши томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, меҳнат фахрийларидан Сожидахон Иминова (11-мактаб), Бахринисо Исманова (16-мактаб), Марғубахон Миржалолова (5-мактаб) ҳамда 27-мактабдан бир гуруҳ касаба уюшма фаоллари миннатдорчилик изҳор этдилар.