[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

20.06.2025. Фарғона вилоятида Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси бирлашган ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Алиш керакки, мазкур конференция очиқлик ва шаффофлик тамойилларига асосланган ҳолда ўтказилди. Етакчи Манзурахон Акрамова беш йил мобайнида тармоқ ишчи-ходимлари манфаатлари йўлида амалга оширилган ишлар бўйича батафсил маълумот берди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси янгидан ташкил этилган тармоқ бўлишига қарамай, салмоқли натижаларга эришиб келмоқда. Энг аввало, ишчи-ходимларни қўллаб-қувватлаш, уларга ёрдам кўрсатиш, муаммоларини ҳал этиш бўйича кўплаб амалий ишлар бажарилди.

Касаба уюшма олдига катта мақсад ва вазифаларни қўйган. Шу боис аъзолар ишончини икки карра оқлаш, қўмита нуфузини оширишга жиддий киришилди. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар ўз самарасини берди. Қисқа фурсат ичида аъзолар ишончини қозониш, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда сезиларли натижалар қайд этилди.

Ҳозирги пайтда тармоқ аъзолари сони 17 992 нафарни ташкил этади. Улар касаба уюшмалари томонидан тақдим этилаётган барча имтиёзлардан фойдаланиб келмоқда.

Кенг тарғибот ишлари самарасида 243 та корхона ва ташкилотда касаба уюшма тузилди. У ерда фаолият юритаётган 10 605 нафар ишчи-ходим касаба уюшма ҳимоясига олинди.

Тармоқ ходимлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, ижтимоий ҳимояларига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, 597 нафар ишчи-ходим фарзандига ўқув қуроллари тарқатилди. Шунингдек, эҳтиёжманд 1 487 оилага жами 500 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

Ишчи-ходимлар саломатлигига ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Шунга кўра, 645 нафар ходим ва уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига қарашли санаторийларда соғломлаштирилди.

Ёшлар ўртасида экологик маданиятни ошириш мақсадида “Екотуризм” акцияси, китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида “Ёш китобхон” викторинаси, талабалар учун “Касаба уюшма кубоги” доирасида “Заковат” интеллектуал ўйинлари анъанавий тус олди.

Шунингдек, “Яхши дам — меҳнатга ҳамдам” шиори асосида фидоий ишчи-ходимлар учун Хоразм, Самарқанд, Тошкент ва Бухоро каби тарихий шаҳарларга саёҳатлар уюштирилди.

Касаба уюшмаси етакчисининг ҳисоботини тинглаган делегатлар олиб борилган ишларга юқори баҳо бердилар.

Раисликка бўлиб ўтган сайловда делегатлар бир овоздан Манзурахон Акрамовани номзодини қўллаб-қувватладилар ва уни Фарғона вилояти бирлашган ташкилотига раис этиб сайладилар.

Конференцияда Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Жамшид Арипов, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари — Туризм бошқармаси бошлиғи Хуршиджон Аҳмедов ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев иштирок этиб, соҳадаги ютуқлар ва қўллаб-қувватлаш ишларига тўхталиб ўтдилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши