20.06.2025. Нукус шаҳрида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси ташкилотининг II ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Конференция ишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппарати Ташкилий ишлар бўлими мудири Камолиддин Исроилов, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари Республика кенгаши раисининг ўринбосари Одилжон Мирзаев, Республика кенгаши меҳнат инспекцияси бошлиғи ўринбосари Тимур Толибаев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси Улуғбек Жалменов, тармоқ Кенгаши раиси Дилафрўз Қутлимуратова ҳамда делегатлар иштирок этди.
Тадбирда Республика Кенгаши раиси Дилафрўз Қутлимуратованинг ҳисобот маърузаси тингланди. Унда ташкилотнинг сўнгги 5 йилдаги фаолияти юзасидан амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Конференция доирасида Республика Кенгаши раиси ҳамда ўринбосари лавозимлари учун муқобиллик асосида яширин овоз бериш йўли билан сайлов ўтказилди.
Саноқ комиссияси раисининг маълум қилишича, конференция делегатлари номзод Дилафрўз Қутлимуратовани Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси этиб сайладилар. Унинг ўринбосари лавозимига эса Сатпай Отеулиев сайланди.