[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

23.06.2025. Фарғона вилоятида Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Азизбек Суярқулов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши раиси ўринбосари Лолахон Аҳмедова, Фарғона вилояти кенгаши раиси Расулжон Раҳимов ва 60 нафар делегат иштирок этди.

Конференция аввалида делегатлар касаба уюшманинг ўтган беш йиллик фаолияти юзасидан Расулжон Раҳимовнинг ҳисобот маърузасини тингладилар.

Бугунги кунда тармоқ касаба уюшмасининг 247 та бошланғич ташкилотида жами 49 198 нафар аъзо фаолият юритмоқда.

Жамоа шартномалари асосида 2020 йилда бир ходимга тўғри келган сарф маблағи 3 миллион сўмни ташкил этган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич қарийб 8 миллион сўмга етди.

Ходимларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида 4300 нафардан зиёд ходим театр, концерт, музейларга ташриф буюриш имконига эга бўлди. Улар учун соғломлаштириш мақсадида спорт мусобақалари ташкил этилмоқда. Жумладан, Фарғона вилояти жамоаси 2024 йилда республика миқёсида ўтказилган спартакиадада фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида 13 352 нафар ходим ва уларнинг оила аъзолари мамлакатимизнинг турли ҳудудларига саёҳатга олиб борилди.

Касаба уюшмалари тасарруфидаги сиҳатгоҳларда 1246 нафар аъзо соғлиғини мустаҳкамлади. Шунингдек, 4000 нафар болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида дам олдилар.

Ёзма мурожаатлар тезкорлик билан кўриб чиқилди. Жами 21 та ҳолатда иш берувчиларга, 20 та ҳолатда эса суд органларига тақдимномалар юборилди. Натижада 670 миллион сўм миқдоридаги иш ҳақлари аъзолар фойдасига ундириб берилди.

Сўзга чиққанлар касаба уюшмаси етакчиси ва тафтиш комиссиясининг фаолиятини ижобий баҳолаб, касаба уюшмалари ҳар жабҳада аъзолар манфаатларини ҳимоя қилаётганини таъкидладилар.

Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайлов натижасига кўра, Фарғона вилояти кенгаши раислигига Расулжон Раҳимов қайта сайланди.