[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

23.06.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан ҳамда “Янги Ўзбекистон — ёшлар мамлакати” шиори остида Самарқанд шаҳридаги “Делфин” сув спорти мажмуасида ёшлар фестивали доирасида сув спортининг сузиш тури бўйича вилоят мусобақаси ўтказилди.

Ушбу спорт тадбирида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси ўринбосари А. Абдусоидов иштирок этиб, барча қатнашчиларни қутлади ва уларга омад тилади.

Сув спорти тури бўйича мазкур мусобақа 100 метрга эркин сузиш йўналишида 2010–2011, 2012–2013 ва 2014–2015 йилларда туғилган ёшлар ўртасида ташкил этилди. Мусобақада 100 нафардан ортиқ ёш спортчи иштирок этди.

Якунда 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган иштирокчиларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши томонидан 2025 йил давомида Хоразм вилоятига ташкил этиладиган 3 кунлик бепул саёҳат сертификатлари топширилди.