[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

23.06.2025. 2025 йил 19 июнь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти кенгашининг катта мажлислар залида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент вилояти бўлинмасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ханапияев Фарҳоджон Раҳмонович, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент вилояти Кенгаши раиси Файзиева Сайера Мавляновна, Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Мирзараҳимова Саида Салахайдиновна, Тошкент вилояти болалар фтизиатрия санаторийси бош шифокори Юлдашева Феруза Иркиновна, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент вилоятидаги психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган болалар уйи директори Тўхтаназарова Гулнора Маҳмаджоновна, Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Аҳмедов Рустамжон Лутфуллаевич, Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг оналар ва болаларга тиббий ёрдамни ташкил этиш бўлими бош мутахассиси Ҳакимова Рона Хайруллаевна, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Тошкент вилояти филиали раҳбари ўринбосари Пирматов Юсуб Садуллаевич, Ўзбекистон ҳамширалар ассоциацияси Тошкент вилояти бўлинмаси раиси Одилова Ноила Комиловна, Оққўрғон туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ўринбосари Баҳромов Хасан Йўлдошевич ҳамда бошқа таклиф этилган меҳмонлар, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ва қуйи ташкилотлардан сайланган 48 нафар делегат иштирок этди.

Конференцияда касаба уюшманинг 2021 йил апрелидан 2025 йил июнигача бўлган фаолияти “қониқарли” деб баҳоланди ва тафтиш комиссияси ҳисоботи тасдиқланди.

Ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисидаги Низомнинг 3.3.22-бандига мувофиқ, ишлаб чиқаришдаги асосий ишидан озод этилган касаба уюшмасининг ҳудудий кенгашлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари сайлови муқобиллик асосида, яширин овоз бериш йўли билан ўтказилиши белгиланган. Ушбу талаб асосида, Тошкент вилояти Кенгаши раиси лавозимига келгуси беш йил муддатга Атаходжаев Зиёдиллахон Музаффарович қайта сайланди.

Шунингдек, вилоят Кенгаши таркиби, тафтиш комиссияси аъзолари ва унинг раиси сайланди.

Кун тартибидаги барча масалалар делегатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Конференция якунида Тошкент вилояти Кенгашининг биринчи ташкилотчилик мажлиси бўлиб ўтди. Унда Раёсат аъзолари ҳамда жамоатчилик асосидаги вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари сайланди.

Шу билан бирга, кейинги беш йил мобайнида амалга оширилиши режалаштирилаётган Тошкент вилояти Кенгашининг устувор вазифалари белгилаб олинди.