[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

26.06.2025. Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмасининг конференцияси бўлиб ўтди.

Ушбу муҳим анжуман вилоятдаги таълим ва фан соҳаси ходимларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўтган беш йиллик фаолиятни таҳлил қилиш ҳамда келгусидаги стратегик вазифаларни белгилаб олишга бағишланди.

Анжуманда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Равшан Бедилов, Фарғона вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзоджон Долимов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши вакиллари ва делегатлар иштирок этдилар.

Конференцияда тармоқнинг 2020 йилдан 2025 йил июлига қадар амалга оширилган ишлар юзасидан масъул ташкилотчи Лолахон Аҳмедованинг ахбороти тингланди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда вилоят ташкилоти таркибида жами 2025 та бошланғич ташкилот мавжуд бўлиб, уларда касаба уюшмаси аъзоларининг сони 217 438 нафарни ташкил этади.

Жамоа шартномалари орқали йил мавзусига мувофиқ равишда педагог ходимлар манфаатини кўзлаб, қўшимча имтиёзлар жорий этилмоқда.

Шартномаларда белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун 2020 йилда ҳар бир ходимга ўртача 2009,7 минг сўм сарфланган бўлса, 2024 йил 1 январ ҳолатига кўра бу кўрсаткич 8198,7 сўмни ташкил этди.

Таълим тизимида самарали меҳнат қилаётган ўқитувчилар ва фахрий устоз-мураббийлар доимий эътиборда. Жонкуяр устозларнинг 250 нафари “Оқтош”, “Косонсой” ва “Чимён” сиҳатгоҳларида саломатликларини тиклаш учун бепул йўлланмалар билан таъминланди.

Ёлғиз кексалар, ногиронлар, кам таъминланган ва кўп болали оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди. Янги ўқув йили арафасида эса эҳтиёжманд оилалар фарзандларига мактаб анжомлари топшириш анъанага айланди.

Фаол ходимлар алоҳида рағбатлантирилмоқда. Хусусан, фидойи устозлардан 1120 нафар ходим Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига саёҳатга юборилди. Яна 5230 нафар ходим водий бўйлаб сўлим гўшаларда дам олди.

Умуман, барча амалга оширилган ишлар касаба уюшмаси аъзоларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилишга қаратилди.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан ҳисобот юзасидан фикр ва таклифлар билдирилди.

Тадбир якунида Лолахон Аҳмедова Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти бўлинмасининг Раислар кенгаши раиси этиб тасдиқланди.