[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

30.06.2025. 2025 йил 27 июнь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят кенгаши мажлислар залида маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилояти бирлашган ташкилотининг II ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят кенгаши раиси ўринбосари Баҳодир Ҳамиджонов, Республика кенгаши ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Жамшид Арипов ва вилоят кенгаши ташкилий ишлар мудири Жамол Андақулов иштирок этди. Шунингдек, 50 нафар делегат ҳамда тафтиш комиссияси аъзолари ҳам конференция ишида қатнашди.

Йиғилишда 2021 йил февралдан 2025 йил июнгача бўлган ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди. Бирлашган ташкилот фаолияти қониқарли деб топилди. Кун тартибидаги жами 11 та масала атрофлича кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Конференциядан сўнг I ташкилий мажлис бўлиб ўтди. Унда Ижроия қўмитаси аъзолари сайланди. Сайлов очиқ ва муқобил овоз бериш тартибида ўтказилди. Унга кўра, Акбутаева Маҳбуба Алишеровна кўп овоз тўплаб, Сирдарё вилояти бирлашган қўмитаси раиси этиб сайланди.

Янги раҳбарият олдида маданият, спорт ва туризм соҳаларида фаолият юритаётган ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоа фаолиятини янада самарали ташкил этиш ҳамда ёш мутахассисларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш каби устувор вазифалар турибди.