[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

03.07.2025. Жорий йилнинг 1 июль куни Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси ташкилотининг I конференцияси бўлиб ўтди. Ушбу муҳим анжуман Қорақалпоғистондаги таълим ва фан соҳаси ходимларининг касаба уюшмаси органларидаги вакиллигини таъминлаш ҳамда келгусидаги стратегик вазифаларни белгилаб олишга бағишланди.

Конференцияда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Р. М. Бедилов ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши раиси У. Жалменов иштирок этишди.

Кун тартибида муҳокама қилинган мавзулар ичида II Қурултойга делегатлар сайлаш, Республика кенгаши таркибига янги вакиллар киритиш ва Қорақалпоғистон кенгашининг навбатдаги конференциясига делегатлар тайинлаш масалалари акс этди. Тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Равшан Мэлсович Бедилов ўз нутқида иштирокчиларни самимий табриклаб, касаба уюшмалари олдида турган устувор вазифалар ва ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича истиқболли режалар ҳақида сўзлади.

Ушбу конференция Қорақалпоғистон Республикаси ташкилоти учун миллий касаба уюшмалари ҳаракатида фаол иштирок этиш ва стратегик режаларни амалга ошириш борасида муҳим қадам бўлди.

Р. Абдураҳмонов

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ташкилотчиси