[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

04.07.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилоят кенгашининг IX Конференцияси 3 июль куни Бухоро шаҳрида ўтказилди. Конференцияда Бухоро вилоят ҳокими, сенатор Ботир Зарипов; Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Асрор Ишонходжаев; Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Шавкат Жавлонов; Федерациянинг ташкилий ишлар бўлими мудири ўринбосари Жаҳонгир Ихтиёров ҳамда 125 нафар делегат иштирок этди.

Ҳоким Ботир Зарипов конференцияни очар экан, касаба уюшмалари фаолиятида амалга оширилаётган муҳим ислоҳотларни юқори баҳолади. У касаба уюшмаларининг меҳнат жамоалари ҳуқуқлари ва ходимларнинг ижтимоий аҳволини муҳофаза қилишдаги ўрнини алоҳида таъкидлади.

Шу муносабат билан меҳнат муносабатларини тартибга солиш, иш жойларида хавфсизликни таъминлаш, ходимларнинг соғломлаштирилиши ва дам олиши учун шароитлар яратиш, ёшлар, хотин-қизлар ва имконияти чекланган шахсларни қўллаб-қувватлашда касаба уюшмалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш вазифалари белгилаб олинди.

Кун тартибида Бухоро вилоят кенгашининг 2020–2025 йиллардаги фаолияти ҳисоботи ҳамда вилоят касаба уюшмаларининг навбатдаги устувор вазифалари муҳокама қилинди. Шунингдек, кенгаш тафтиш комиссиясининг фаолияти тўғрисидаги ахборот ҳам эшиттирилди.

Мажлис якунига кўра, кенгаш раисининг, раис ўринбосарларининг, ижроия қўмитаси ҳамда тафтиш комиссияси аъзолари ва раиси сайланди. Делегатлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг IX Қурултойига ва Бош кенгаш таркибига вакилларни ҳам тасдиқлади.