10.07.2025. Конференцияда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Ҳусан Тўхтаев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Бахтиёр Маҳмадалиев ва Федерация кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири Жаҳонгир Ихтиёров, шунингдек делегатлар ва соҳа фахрийларидан иборат меҳмонлар иштирок этди.
Кенгаш раиси Суҳроб Рафиқов ва тафтиш комиссияси раиси Расул Суюнов ўтган беш йиллик фаолиятга оид ҳисобот маърузаларини тингладилар.
Таҳлилий музокаралардан сўнг делегатлар кенгашнинг ҳисобот давридаги фаолиятини қониқарли деб баҳолашди.
Муқобиллик асосида ўтказилган сайловда раис ва раис ўринбосарлиги лавозимларига олти нафар номзод кўрсатилди. Низом талабларига асосан яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайловда мутлоқ кўпчилик овоз билан Суҳроб Рафиқов Самарқанд вилоят кенгаши раиси сифатида, Акбар Абдусаидов ва Шарқия Бакаева эса раис ўринбосарлари сифатида сайланишди.