[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

14.07.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти Кенгаши томонидан “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. Унда Кенгаш раиси Эркинжон Нуралиев ва Кенгаш раиси ўринбосари Лолахон Аҳмедова ёшлар билан очиқ мулоқот қилиб, улар билан самимий суҳбат қурдилар.

Эркинжон Нуралиев ёшлар билан мулоқот қилар экан, Президентнинг 2025 йил 30 июнь куни ёшлар билан учрашувида белгилаб берилган вазифалар, бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотлар ва ёшларга яратилаётган улкан имкониятлар ҳақида сўз юритиб, уларни мазкур имкониятлардан самарали фойдаланишга чақирди.

Шунингдек, касаба уюшмалари ҳаракати тарихининг 120 йили давомида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Фарғона вилоятида бугунги кунда 700 мингдан ортиқ ишчи-ходим касаба уюшмалари атрофида бирлашган бўлиб, уларнинг 220 мингдан ортиғини ёшлар ташкил этади. Ёшларнинг мароқли дам олиши, тарихий масканларга саёҳат қилиши ҳамда иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқаришига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, 2025 йилнинг 6 ойи давомида 200 нафардан ортиқ ёш ишчи-ходим касаба уюшмалари тасарруфидаги сиҳатгоҳларда мазмунли дам олди ва саломатликларини тиклади. Шунингдек, 2 мингдан ортиқ ёш ишчи-ходим Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига бепул саёҳатга юборилди.

Учрашув давомида ёшлар касаба уюшмалари фаолиятига доир қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Шу куни 50 нафар ёш Марғилон темир йўл вокзалидан пойтахтимиз Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига саёҳатга юборилди. Улар уч кун давомида сўнгги йилларда амалга оширилган улкан қурилиш ва бунёдкорлик ишлари билан танишдилар. Шунингдек, тарихий масканлар, зиёратгоҳ ва обидаларга ташриф буюриш режалаштирилган эди.

Шоҳсултон Тўхтаматов

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси