[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

14.07.2025. Жорий йилнинг 9 июль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят кенгашининг 2020–2025 йиллардаги фаолияти бўйича IX ҳисобот-сайлов конференцияси муваффақиятли ўтказилди.

Конференцияда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Қобилжон Қирғизалиев, Жиззах вилоят ҳокими ўринбосари Акмал Абдумуминович Совурбоев, вазирлик ва йирик корхоналар раҳбарлари ҳамда кенгаш аъзолари иштирок этишди.

Тадбирнинг биринчи қисмида вилоят ҳудудий кенгаш раиси Нусуратулла Пардаевнинг 2020–2025 йилларга оид ҳисоботи тақдим этилди. Унда ердан фойдаланиш сиёсати, ходимларнинг ижтимоий–иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлом меҳнат муҳитини таъминлаш ва бошқа асосий ютуқлар батафсил ёритилди.

Конференциянинг иккинчи қисмида яширин овоз бериш йўли билан сайловлар ўтказилди. Муҳокама ва рақобат асосида

  • Нусуратулла Пардаев ҳудудий кенгаш раиси лавозимига,

  • Аъзам Ихтиёров кенгаш раиси ўринбосари лавозимига сайландилар.

Тадбир якунида янгидан тайинланган раҳбариятга 2025–2030 йилларга мўлжалланган стратегик режаларни ишлаб чиқиш ва жамоа фаолиятини янада самарали ташкил этиш вазифалари юкланди.