[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

16.07.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгаши ҳамда Фарғона давлат университети ҳамкорлигида “Меҳнат ҳуқуқи билимдони” кўрик-танлови ўтказилди. Унда университет фаол талабалари ва ёш ишчи-ходимлари иштирок этдилар.

Ёшларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган танлов икки босқичда ўтказилди.

Юздан ортиқ ёшлар иштирок этган ушбу танловнинг биринчи босқичида саволларга тўғри жавоб берган 20 нафар иштирокчи иккинчи босқичда ғолиблик учун курашдилар.

Ўзбекистонда меҳнат қилиш ҳуқуқи, ёшларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқи кафолатлари, Меҳнат кодекси ва халқаро меҳнат стандартлари бўйича тузилган саволларга тўғри жавоб топган иштирокчи танлов ғолиби деб топилди.

Саволларга энг кўп жавоб топган Фарғона давлат университетининг ёш ходими Олимжон Турдалиев танловнинг мутлоқ ғолиби бўлиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгашининг махсус совғасини қўлга киритди.

— Бу каби танловлар вилоятдаги таълим муассасаларида мунтазам ўтказилиб, ёшларнинг ҳуқуқий билимини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда, — дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси Лолахон Аҳмедова.

Шунингдек, танловда 2- ва 3-ўринни қўлга киритган ғолибларга ҳам диплом ва эсдалик совғалар топширилди. Фаол иштирокчиларга эса китоблар тўплами тӯҳфа этилди.

Шоҳсултон Тўхтаматов

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси