21.07.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят кенгашининг IX конференцияси Хоразм вилояти маънавият ва маърифат марказининг катта мажлислар залида бўлиб ўтди.
Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппарати раҳбари Олимжон Салиев, Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Иброҳим Исоқов, ҳамкор ташкилотлар ва иш берувчилар вакиллари ҳамда конференция делегатлари иштирок этди.
Конференцияда Федерациянинг Хоразм вилояти кенгаши раиси Гулсара Қурбонбоева сўнгги беш йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тақдим этди. Шунингдек, тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тингланди.
Ёпиқ овоз бериш натижасига кўра Гулсара Қурбонбоева кенгаш раислигига, Камолжон Бекжонов эса раис ўринбосарлигига сайланди.
Кун тартибидаги барча масалалар тегишли тартибда кўриб чиқилди ва қарорлар қабул қилинди.