[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

25.07.2025. Бугун, энергетика тизимида муҳим қадамлардан бири сифатида, “Гендер тенгликка эришиш стратегияси”нинг расмий тақдимоти бўлиб ўтди.

Ушбу Стратегия Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши, Энергетика вазирлиги ҳамда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ҳамкорлигида ишлаб чиқилган. Унинг асосий мақсади – энергетика соҳасида аёллар учун тенг имкониятлар яратиш, раҳбарлик лавозимларида уларнинг иштирокини ошириш, меҳнат шароитларини яхшилаш ва гендер стереотипларини бартараф этишга қаратилган.

Тақдимотда энергетика тизимига кирувчи барча ташкилотлардан гендер масалалари бўйича масъул ходимлар иштирок этди.