[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

25.07.2025. “Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги” юбилейи муносабати билан жорий йилнинг 24 июль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши томонидан “Саломатлик сари” шиори остида оммавий юриш марафони спорт тадбири ташкил этилди.

Оммавий юриш марафони тадбирини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси Сўхроб Рафиқов очиб бериб, “Саломатлик сари” шиори остида бўлиб ўтаётган ушбу спорт тадбири орқали ишчи-ходимлар, ёшлар, айниқса аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт билан мунтазам шуғулланиш орқали инсон доимо соғ-саломат бўлиши, шунингдек, юриш марафони тадбири орқали иштирокчилар истироҳат боғи бўйлаб ҳам саёҳат қилишлари, ҳам зиёрат қилишлари ва, албатта, бу орқали саломат бўлишлари ҳақида таъкидлаб ўтди.

Вилоят кенгаши томонидан пиёда юриш тадбирлари доимий равишда амалга ошириб борилади.

Ушбу оммавий юриш марафони спорт тадбирида 420 нафардан ортиқ вилоят кенгаши, тармоқ касаба уюшмалари тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият олиб бораётган ишчи-ходимлар, меҳнат фахрийлари, нуронийлар, спортчилар, спорт фахрийлари, ёшлар ҳамда спорт мактаблари тарбияланувчилари иштирок этдилар.

Оммавий юриш марафони иштирокчилари Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли истироҳат боғи кириш қисмидан Самарқанд кинотеатригача икки километр масофага юришди ва истироҳат боғи майдонида сафланиб, бадантарбия машқларини бажаришди.