[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

18.08.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти Кенгаши томонидан SOS Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Самарқанд шаҳар филиалида, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан SOS болалар маҳалласида тарбияланувчилар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди.

Тадбир очилишида сўзга чиққанлар Мустақилликнинг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари республикамизнинг барча ҳудудларида, корхона ва ташкилотларда «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» деган эзгу ғоя остида ўтаётгани, мустақиллик, истиқлол, тинчлик ва халқимиз фаровонлиги ҳақида фикр юритиб, байрам муносабати билан филиал ходимлари ва болажонларга эзгу тилакларини изҳор қилиб, мусобақа иштирокчиларига омад тиладилар.

SOS Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Самарқанд шаҳар филиали тарбияланувчилари ўртасида спортнинг шахмат, шашка ва армрестлинг турлари, шунингдек, “Ким эпчил – ким чаққон” эстафета мусобақалари ҳамда расм чизиш танлови ўтказилди.

Спорт мусобақалари ва расм чизиш танловида 8 ёшдан 13 ёшгача бўлган 42 нафар тарбияланувчи иштирок этди.

Мусобақа якунида спорт турлари ва расм чизиш танловида қатнашган тарбияланувчиларга касаба уюшмалари вилоят кенгаши томонидан бадиий китоблар ва дипломлар топширилди.

Шунингдек, байрам муносабати билан SOS Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Самарқанд шаҳар филиалида самарали меҳнат қилиб келаётган 10 нафар тарбиячи-ходимга вилоят кенгаши томонидан 2025 йилда Хоразм вилоятига ташкил этиладиган уч кунлик бепул саёҳат сертификатлари тақдим этилди.